1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти билан учрашди

Мулоқотда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 август куни Остона шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

 

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Жорий йил июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари, шунингдек, Туркманистон маҳсулотлари кўргазмасининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

 

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқлари, жумладан, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика