Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляен билан учрашди

Томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича ЕИ билан икки томонлама музокаралар якунланганини ҳам олқишлади.

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляен билан учрашди

Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳи – «Европа» биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити якунида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали Ўзбекистон – Европа ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Етакчилар бугун имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битимни юқори баҳоладилар. Ушбу кенг қамровли ҳужжат Ўзбекистон билан TЕИ ҳамкорлигининг нафақат ҳуқуқий асосларни кенгайтириши, балки янги кун тартибини шакллантириши таъкидланди.

 

Шунингдек, битим бирлашмага аъзо давлатлар билан, энг аввало, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, иқлим, юқори технологиялар ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳаларидаги алоқаларга кучли суръат бағишлайди.

 

Томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича ЕИ билан икки томонлама музокаралар якунланганини ҳам олқишладилар.

 

Барча даражаларда фаол, сермаҳсул мулоқот ва алмашинувлар амалга оширилаётгани катта мамнуният билан таъкидланди. Ташриф арафасида Ўзбекистон делегацияси Европа Иттифоқининг “Глобал дарвоза” иккинчи форумида иштирок этди. Куни кеча эса Ҳамкорлик кенгаши ҳамда Иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича кичик қўмита йиғилишлари муваффақиятли ўтказилди.

 

Кеча йирик қўшма бизнес форуми ўтказилган бўлса, бугун Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Улар натижасида энергетика, кимё, муҳим минераллар, логистика, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқларида умумий қиймати 10 миллиард евродан зиёд бўлган янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди. Бу Европа компаниялари иштирокидаги умумий қиймати 40 миллиард евродан зиёд бўлган ҳозирги лойиҳалар портфелига салмоқли қўшимчадир.

 

Шерикликнинг юқори суръатини сақлаб қолиш учун ҳамкорликнинг институционал механизмларини янада мустаҳкамлаш, инвестициялар, муҳим минераллар, энергетика, транспорт, фан ва таълим соҳаларида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш учун виза тартиботларини соддалаштириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Етакчилар халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

Учрашув якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"