1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

 

Хитойнинг энг йирик ва етакчи ҳудудларидан бири - Синцзян-Уйғур автоном тумани билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, СУАТ Компартияси Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан айни дақиқаларда ўтаётган учрашувида муҳокама қилинмоқда.

 

Қайта тикланувчи энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва логистика, саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш борасида, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари каби масалалар кун тартибидан ўрин олган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика