Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ЕТТБнинг Самарқанд саммитида иштирок этди

Давлат раҳбари йиғилишнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев ЕТТБнинг Самарқанд саммитида иштирок этди

 

Бугун, 17 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида иштирок этди.

 

Давлат раҳбари йиғилишнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлади.

 

“Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг бу йилги йиғилиши қадимий ва бетакрор Самарқандда ўтказилаётганини биз мамлакатимизга, ислоҳотларимизга юксак ишонч ва эътибор ифодаси сифатида қабул қиламиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЕТТБнинг бундай йиғилиши мамлакатимизда 20 йил олдин бўлиб ўтганди. Ундан бери Ўзбекистон анча ўзгаргани, иқтисодиёт эркинлаштирилгани, барча соҳаларда кенг кўламли янгиланишлар бошланди ва изчил амалга оширилмоқда.

 

Ушбу ислоҳотлар дастурини амалга оширишда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорларидан бири. Унинг мамлакатдаги лойиҳалар портфели 4 миллиард евродан ошган. Шундан 3,3 миллиард евролик лойиҳалар сўнгги тўрт йилда бошланган.

 

Ўтган йил якуни билан Ўзбекистон банкнинг бешта энг асосий ҳамкорлари қаторига кирган. Йиллик инвестиция ҳажми бўйича эса унинг Марказий Осиёдаги энг йирик бизнес шеригидир.

 

Давлат раҳбари халқаро ташкилотлар, жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини кўрсатиб ўтди.

 

Хусусийлаштириш ва хусусий сектор учун кенг шароитлар яратиш, инфратузилма, тиббиёт, таълим, транспорт, экология каби давлат ихтиёридаги соҳаларда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кенгайтириш, “яшил иқтисодиёт”, айниқса, “яшил энергия” соҳаларини жадал ривожлантириш, аёллар тадбиркорлигини янада қўллаб-қувватлаш, янги агротехнологияларни жорий этиш, сувни тежаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш шулар жумласидан.

 

Давлат раҳбари банк билан ҳамкорликда бу соҳаларда янги лойиҳа ва дастурлар амалга оширилишини маълум қилди. Шунингдек, банкни қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликдаги минтақавий лойиҳаларда иштирок этишга таклиф этди.

 

“Бугунги халқаро анжуман Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан мамлакатимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқиш учун тарихий имконият яратмоқда”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон инвестиция тақдимоти ҳам ўтказилиб, бизнес соҳасида қандай катта имкониятлар борлиги кўрсатиб берилди. Бундан ташқари, анжуман сессияларида соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма, транспорт, энергетика соҳаларида 40 дан ортиқ йирик хусусий шериклик лойиҳалари тақдимот қилинади.

 

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанд саммити 18 май куни якунланади.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.