Шавкат Мирзиёев Европа Комиссияси Президенти билан учрашди
Учрашувда Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни "Марказий Осиё - ЕИ" биринчи саммити доирасида Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен билан суҳбат ўтказди.
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
4 апрель куни бўлиб ўтадиган минтақалараро саммит ва иқлим форумини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.







