Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти миссияси раҳбари билан учрашди

Учрашувда бўлажак президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти миссияси раҳбари билан учрашди

 

Шавкат Мирзиёев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачекни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, учрашувда бўлажак президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан конструктив мулоқот, фаол алмашинувлар, очиқ ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини катта мамнуният билан қайд этди.

 

«Бюро экспертлари миллий сайлов тизимини модернизация қилишда, шу жумладан мамлакатимиз Сайлов кодексини ишлаб чиқишда иштирок этган. ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтган Конституция бўйича референдумни кузатишда ҳам қатнашган эди», — дейилади хабарда.

 

Учрашув давомида умумхалқ овоз бериш жараёнини халқаро стандартларга мувофиқ ўтказишнинг турли жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, ДИИҲБ миссияси раҳбари Урсула Гачек Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнларини қўллаб-қувватлади. 

custom img

Тошкентда йўл ҳақи ошади: янги тарифлар маълум қилинди

1 октябрдан жамоат транспортида йўл ҳақи 47 фоизга ошади.

custom img

Андижонда юк машинаси 5 та автомобиль билан тўқнашди: жароҳатланганлар йўқ

Ҳодисага тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилоятида зилзила: силкинишлар 5 та ҳудудда сезилди

Силкинишлар Олмалиқ, Пискент, Оҳангарон, Нурафшон ва Ангрен шаҳарларида қайд этилган.

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

Президент «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.

custom img

5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари оилага зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилаётганини билдирди.

custom img

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани ҳақида

Бундай жиноятлар учун жазони кучайтириш масаласи кўриб чиқилаётгани билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"