1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шенген ҳудудига киришда янги тартиб жорий қилинмоқда

Бу ноқонуний миграцияни чеклашга хизмат қилади.

Шенген ҳудудига киришда янги тартиб жорий қилинмоқда

Европа Иттифоқи 12 октябрдан бошлаб Entry/Exit System (EES) — яъни “Кириш/чиқиш тизими”ни жорий этади.

 

Унга кўра, энди ЕИга аъзо бўлмаган давлатлар фуқаролари Шенген ҳудудига кириш ёки чиқишда паспортга муҳр олмайди. Унинг ўрнига юз тасвири ва бармоқ изи орқали рақамли қайд қилинади.

 

Тизим 2026 йилгача босқичма-босқич барча чегараларда жорий этилади. Дастлабки ойларда айрим пунктларда ҳали муҳр босиш амалиёти сақланиб қолади.

 

12 ёшгача бўлган болалардан бармоқ изи олинмайди, лекин юз фотоси қайд этилади. Европа фуқаролари ва доимий яшаш рухсатномасига эгалик қилувчилар бундан мустасно. 

 

Европа Комиссиясига кўра, янги тизим чегара хавфсизлигини кучайтириш ва ноқонуний миграцияни чеклашга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика