Ўзбекистон

Шерзод Шерматовга маслаҳатчи тайинланди

Камола Собирова Ўзбeкистон Рeспубликаси ахборот тeхнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Шерзод Шерматовга маслаҳатчи тайинланди

 

У АКТ вазирлигида ёшлар ва аёлларни IT соҳасига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонни Минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича фаолият олиб боради.

 

Камола Шавкатовна Собирова (Раҳмонова) 1983 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

 

Фаолиятини 2001 йили Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Ёшлар" каналида таржимонликдан бошлаб, турли халқаро ва маҳаллий ташкилотларда масъул вазифаларда давом эттирган. 

 

У рус, инглиз ва испан тилларини билади. Меҳнат фаолияти давомида бир қатор хотин-қизлар масалаларига оид ижтимоий лойиҳаларга  раҳбарлик қилган. 

 

Қолаверса, Камола Собирова мамлакатимизнинг зиёли сулола вакиласи. У ўзбек шеъриятининг тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк шоиримиз Шавкат Раҳмоннинг фарзандидир. Оилали. 4 нафар фарзанди бор. 

 

Маълумот учун, вазирликнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи – Матбуот котиби Шерзод Ахматов ўз лавозимида фаолиятини давом эттиради.

custom img

Андижонда поликлиникадаги фожиада қутқарувчилар бепарволик қилдими?

ФВВ тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти мактубида ушбу қутлуғ сана рус халқининг бой маънавий мероси ҳамда ҳар томонлама тараққиёт сари интилишни акс эттириши таъкидланган.

custom img

Дунё иқтисодиётини белгилаб берувчи компаниялар Тошкентда йиғилмоқда

Лазиз Қудратовга кўра, форумда иштирок этиш учун инвесторлар маълум бир суммани тўлашлари керак.

custom img

Тошкентда халқаро инвестиция форуми сабаб айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Шунингдек, 16–18 июн кунлари юк автомобилларининг Тошкент шаҳрига кириши ҳам вақтинча тақиқланади.

custom img

22 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Шунингдек, Жанубий Кореяга ишчи виза олиб беришни ваъда қилиб, 6 минг доллар талаб қилган аёл қўлга олинди.

custom img

Растрата қилган мансабдорлар 10 йилгача қамалиши мумкин

Мансаб мавқеидан фойдаланиб содир этилган ўзлаштириш ва растрата қилиш жиноятлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

custom img

Тошкентда ҳайдовчи бошқа ҳайдовчини таёқ билан урмоқчи бўлди

Ҳайдовчилар ўртасида юз берган можаро бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилди.

custom img

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат университетларига ўқишни кўчириш тартиби белгиланди

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса ёки нотўғри маълумот киритилса, ариза рад этилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"