Ўзбекистон

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат университетларига ўқишни кўчириш тартиби белгиланди

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса ёки нотўғри маълумот киритилса, ариза рад этилиши мумкин.

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат университетларига ўқишни кўчириш тартиби белгиланди

 

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Янги тартибга кўра, мазкур йўналишдаги ваколатли давлат органи этиб Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги белгиланди.

 

Регламентга мувофиқ, талабалар ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Агентликнинг махсус электрон платформаси ёки Давлат хизматлари марказлари орқали ариза топширишлари мумкин.

 

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар 15 июлдан 6 aвгустга қадар кўриб чиқилади ҳамда ўқишни кўчириш бўйича аризани қабул қилиш ёки рад этиш юзасидан қарор қабул қилинади.

 

Аризани рад этиш учун ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмагани, нотўғри маълумотлар киритилгани ёки белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани асос бўлади.

 

Қабул ёки рад этиш ҳақидаги қарор талабага электрон платформалар орқали юборилади. Имтиҳон натижалари эса QR-код шаклида расмийлаштирилиб, тест синовлари якунлангандан сўнг бир ҳафта ичида талабгорга тақдим этилади.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Ижтимоий тармоқда танишган вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган эркак аниқланди.

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

Қозоғистонга сафарлар осонлашадими? Икки давлат чегарадан ўтиш тартибини муҳокама қилди

QazETA тизимида ўзбекистонликларга имтиёз берилиши мумкин.