Ўзбекистон

Тошкентда ҳайдовчи бошқа ҳайдовчини таёқ билан урмоқчи бўлди

Ҳайдовчилар ўртасида юз берган можаро бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилди.

Тошкентда ҳайдовчи бошқа ҳайдовчини таёқ билан урмоқчи бўлди

 

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида икки нафар ҳайдовчи ўртасида юзага келган можаро акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

 

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, жорий йилнинг 12 июн куни Махтумқули кўчасида Cоbalt русумли автомашина ҳайдовчиси, 1992 йилда туғилган Д.Д. ҳамда Nexiа-3 русумли автомашина ҳайдовчиси, 1998 йилда туғилган Ш.А. йўл талашиш оқибатида ўзаро тортишиб қолган.

 

Можаро давомида ҳайдовчилар транспорт воситаларидан тушиб, йўлнинг қатнов қисмида жамоат тартибини бузган ҳолда ўзаро жанжаллашган. Тарқалган видеоларда улардан бирининг қўлига таёқ олгани ҳам акс этган.

 

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани Ички ишлар органлари ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси — “Майда безорилик” аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

Тўпланган материаллар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"