Ўзбекистон

Растрата қилган мансабдорлар 10 йилгача қамалиши мумкин

Мансаб мавқеидан фойдаланиб содир этилган ўзлаштириш ва растрата қилиш жиноятлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Растрата қилган мансабдорлар 10 йилгача қамалиши мумкин

 

Қонунчиликка киритилаётган навбатдаги муҳим ўзгартиришлар ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутади.

 

Янги тартибга кўра, Жиноят кодексининг 167 ва 168-моддаларида назарда тутилган айрим қилмишларнинг квалификация белгилари қайта кўриб чиқилиб, уларнинг бир қисми оғирроқ жиноятлар тоифасига ўтказилмоқда.

 

Хусусан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган ўзлаштириш ва растрата қилиш ҳолатлари мазкур моддаларнинг оғирроқ қисмларига ўтказилиши белгиланган. Натижада бундай жиноятлар учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

 

Жумладан, Жиноят кодексининг 167-моддаси иккинчи қисми “г” бандида назарда тутилган мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган ўзлаштириш ёки растрата қилиш жинояти ушбу модданинг учинчи қисми “д” бандига кўчирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нарколаборатория ташкил этганлар 10 йилгача қамалиши ҳақида хабар берилган эди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.