Спорт

ЖЧ — 2026. Қатар Швейцариядан очко тортиб олди, Бразилияда дуранг, Шотландия ва Австралияда ғалаба

24 йиллик танаффусдан сўнг мундиалга чиққан Туркия мусобақани кутилмаган мағлубият билан бошлади.

ЖЧ — 2026. Қатар Швейцариядан очко тортиб олди, Бразилияда дуранг, Шотландия ва Австралияда ғалаба

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида биринчи тур учрашувлари давом этмоқда. 

 

2026-йил 14 июнь куни тонгда мусобақанинг “B”, “C” ва “D” гуруҳларидан ўрин олган 4 учрашув якунига етди.

 

Дастлабки баҳсда Қатар терма жамоаси Швейцарияга қарши майдонга чиқиб, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириб қолди ва мундиаллар тарихидаги илк очкосини қўлга киритди. Ўйиннинг 17 дақиқасида Эмболо пеналтидан европаликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90+6-дақиқада Буалем Хухи ҳисобдаги мувозанатни тиклади, 1:1. Мазкур баҳсдан сўнг “B” гуруҳида барча жамоалар 1 очкодан бўлишиб турибди. 

 

Кеча бўлиб ўтган Канада — Босния ва Герсеговина жамоалари ҳам муроса йўлини танлаганди.Турнир 1-турининг марказий ўйини дея эътироф этилган Бразилия — Марокаш учрашуви ҳам 1:1 ҳисобида якун топди. Ушбу баҳснинг 21-дақиқасида Исмоил Сайбари марокашликларнинг голига муаллифлик қилган бўлса, 32-дақиқада Винисиус Жуниор ажойиб ҳаракат қилиб, Яссин Буну қўриқлаётган Марокаш дарвозасини ишғол қилди. Шундан сўнг ўйинда бошқа гол киритилмади, 1:1. 

 

“C” гуруҳидан ўрин олган яна бир баҳсда Шотландия терма жамоаси Жон Макгиннинг 28-дақиқада киритган ягона голи эвазига Гаити терма жамоасини мағлуб этди ва 3 очко билан гуруҳнинг яққол пешқадамига айланиб олди. 

 

“D” гуруҳида эса кичик сенсация қайд этилди. Роберто Манчини бошчилигидаги Туркия терма жамоаси Австралияга қарши баҳсда устунлик қилиб ўйнаган бўлса ҳам якунда 0:2 ҳисобида “кенгуру”ларга имкониятни бой бериб қўйди. Учрашувнинг 27-дақиқасида Иранкунда қарши ҳужумда рақибни жазолаган бўлса, 75-дақиқага келиб Коннор Меткалф ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. 

 

Шу тариқа “D” гуруҳида мусобақа мезбонларидан бири, илк турда Парагвайни йирик ҳисобда мағлуб этган АҚШ ҳамда Австралия 3 очкодан жамғариб пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

ЖЧ — 2026. Қатар Швейцариядан очко тортиб олди, Бразилияда дуранг, Шотландия ва Австралияда ғалаба | Zamon.uz