Ўзбекистон

Тошкентда халқаро инвестиция форуми сабаб айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Шунингдек, 16–18 июн кунлари юк автомобилларининг Тошкент шаҳрига кириши ҳам вақтинча тақиқланади.

Тошкентда халқаро инвестиция форуми сабаб айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

 

16 июн куни Тошкент шаҳри V Тошкент халқаро инвестиция форумига мезбонлик қилади. Шу муносабат билан хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида 16–18 июн кунлари шаҳарнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

 

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, чекловлар доирасида Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги қисми, шунингдек Махтумқули, Темур Малик ва Янги Ўзбекистон кўчалари туташган кўприкдан Янги Ўзбекистон ҳамда Истиқлол кўчалари чорраҳасигача бўлган ҳудудларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан тўхтатилади.

 

Шунингдек, Ислом сивилизацияси маркази атрофидаги айрим йўлларда ҳам ҳаракат чекловлари жорий этилади. Жумладан, Шароф Рашидов ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасидан бошлаб Қорасарой ҳамда Нурафшон кўчалари кесишмасигача бўлган йўналишларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

 

Ташкилотчилар томонидан йўл ҳаракати иштирокчилари учун айланма йўналишлар ташкил этилиши, тезкор хизматлар транспорти эса ушбу чекловлардан мустасно бўлиши қайд этилди.

 

Шунингдек, форум кунларида юк автомобилларининг Тошкент шаҳрига кириши ҳам вақтинча чекланади. Улар ҳаракати Тошкент вилояти айланма йўллари орқали йўналтирилади.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"