Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти мактубида ушбу қутлуғ сана рус халқининг бой маънавий мероси ҳамда ҳар томонлама тараққиёт сари интилишни акс эттириши таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни ва дўст Россия халқини миллий байрам – Россия куни билан самимий муборакбод этди. Мактубда ушбу қутлуғ сана рус халқининг бой маънавий мероси ҳамда ҳар томонлама тараққиёт сари интилишни акс эттириши таъкидланган. 

 

"Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқалар изчил кенгайиб, ҳудудлараро ва гуманитар ҳамкорлик янги суръат касб этмоқда. Яқинда Санкт-Петербург шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар икки давлат ўртасидаги анъанавий дўстликни яна бир бор тасдиқлади.   

 

Ишонаманки, эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш, мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида кўп қиррали шерикликнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади”, дейилади табрик хатида.

 

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.