Ўзбекистон

22 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Шунингдек, Жанубий Кореяга ишчи виза олиб беришни ваъда қилиб, 6 минг доллар талаб қилган аёл қўлга олинди.

22 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

 

Ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хорижга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Аниқланишича, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган ва муқаддам бир неча маротаба судланган шахс пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, уни мансабдор танишлари орқали АҚШга ишчи виза асосида юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс олдиндан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Шунингдек, Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро Асака туманида истиқомат қилувчи йигитга Жанубий Кореяга ишчи виза расмийлаштириб бериш ва ишга юборишни ваъда қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида тезкор тадбир давомида ушланган.

 

Терговга қадар текширув жараёнида мазкур шахс аввал ҳам бошқа бир фуқарони Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, ундан пул олгани аниқланган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"