Ўзбекистон

Андижонда поликлиникадаги фожиада қутқарувчилар бепарволик қилдими?

ФВВ тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритди.

Андижонда поликлиникадаги фожиада қутқарувчилар бепарволик қилдими?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марҳамат туманида қудуқда 4 нафар поликлиника ходими ҳалок бўлган ҳодиса вақтида қутқарувчилар гўёки бепарволик қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

 

Ҳодиса 10 июнь куни туш пайтида Марҳамат тумани марказий поликлиникаси ҳудудида содир бўлган. Дастлаб техник ходимлардан бири хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган ҳолда насос моторини созлаш учун қудуққа тушган. Қудуқ ичида тўпланган заҳарли газлар сабаб у ҳушини йўқотган.

 

Шундан сўнг унга ёрдам беришга уринган яна уч нафар техник ходим ҳам бирин-кетин қудуққа тушган ва заҳарли газлардан заҳарланиб ҳалок бўлган.

 

ФВБга кўра, ҳодиса ҳақида хабар келиб тушиши билан Марҳамат тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган. Туман бўлими раҳбарининг айтишича, қутқарувчилар келган пайтда қудуқ ичидаги тўрт нафар ходимда ҳаёт аломатлари бўлмаган. Бу ҳолат видеоёзув билан ҳам тасдиқланиши билдирилган.

 

Марҳумларнинг жасадларини қудуқдан олиб чиқиш учун Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг радиацион-кимёвий муҳофазага ихтисослашган махсус бўлинмаси жалб этилган.

 

Бошқарма, шунингдек, қутқарувчилар воқеа жойига етиб келганида қудуқдаги одамлар тирик бўлгани ва ёрдам сўрагани, бироқ махсус ҳимоя воситалари йўқлиги сабаб уларга ёрдам кўрсатилмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.