1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Шогирд устозини “бой” қилди

Самарқандлик ўқитувчи 20 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Шогирд устозини “бой” қилди

 


Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги 6-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Чиннигул Исматуллаева “Менинг Президентим” кўрик-танлови республика босқичида 2-ўринни қўлга киритди.

 

24 декабр куни унинг мактабдаги устозига 20 миллион сўм мукофот пули топширилди.

 

Кўрик-танлов низомига кўра, ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар (1-, 2-, 3-ўрин) 2022-2023 ёки 2023-2024-ўқув йилида олий таълим муассасаларига тўлов-шартнома асосида талабаликка қабул қилинган тақдирда, уларнинг 1-ўрин соҳибига 4 йиллик, 2-ўрин соҳибига 3 йиллик, 3-ўрин соҳибига 2 йиллик тўлов-шартнома маблағлари тўлаб берилади.

 

Агар кўрик-танлов ғолиби грант асосида талабаликка қабул қилинса 1-ўрин соҳибига 4 йиллик, 2-ўрин соҳибига 3-йиллик, 3-ўрин соҳибига 2-йиллик тўлов-шартнома маблағлари миқдорида мукофот берилади.

 

1-,2-,3-ўринни эгаллаган ғолибларнинг умумтаълим муассасасидаги устозлари мос равишда 30 млн., 20 млн. ва 10 млн. сўм пул маблағлари билан мукофотланади.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика