1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Швеция бош вазири истеъфога чиқди

Унинг партияси сайловларда ютқазган.

Швеция бош вазири истеъфога чиқди

 

Швеция бош вазири Магдалена Андерссон унинг сўл партиялар блоки сайловларда кўпчилик ўринни қўлга кирита олмагани учун истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Швеция матбуоти. 

 

Андерссон парламент спикери Андреас Норлен билан учрашди ва уни ўз қароридан хабардор қилди.

 

Шу билан бирга, Андерссон янги ҳукумат тузилмагунча бош вазир вазифасини бажаришда давом этади.

 

Аввалроқ Швециядаги сайлов натижаларига кўра, ўнг қанот партиялар блоки парламентда 176, Андерссон бошчилигидаги сўл партиялар блоки эса 173 ўринга эга бўлгани хабар қилинганди. 

 

Андерссон 2021 йилдан бери Швеция Бош вазири лавозимида ишлаб келмоқда. У мамлакатдаги биринчи аёл ҳукумат раҳбари ҳисобланади.

 

Бу йилги сайловлар Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш қарори фонида бўлиб ўтди. 18-май куни Швеция, шунингдек, Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди, 5-июл куни эса алянснинг Брюсселдаги штаб-квартирасида уларнинг блокка қўшилиши тўғрисидаги протоколлар имзоланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика