1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Си Цзиньпин Путиннинг одами билан учрашди

Унда икки томонлама муносабатлар ва глобал майдондаги вазият муҳокама қилинган.

Си Цзиньпин Путиннинг одами билан учрашди

 

Хитой адолатли глобал бошқарув учун Россия билан яқинлашишга тайёр. Бу ҳақда ХХР Раиси Си Цзиньпин РФ хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев билан учрашувда маълум қилди.

 

“Хитой икки томонлама муносабатларнинг янги даврини ривожлантириш ва янада адолатли ҳамда оқилона йўналишдаги глобал бошқарувни яратиш учун Россия билан яқинлашишга тайёр”, – деб Си Цзиньпиннинг сўзларини келтирган Хитой марказий телевидениеси.

 

Медведев Хитой раҳбари билан 21  декабрда учрашди. Учрашув ҳақида олдиндан хабар қилинмаган. Сиёсатчи Владимир Путиннинг мурожаатини етказган.

 

Медведев учрашувда Хитой-Россия сиёсий мулоқоти ва амалий кооперациясининг ўта юқори даражаси қайд этилганини айтган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика