Ўзбекистон

76 та сохта “права”: ЙҲХБ биносидаги схема очилди

Улар эски гувоҳномасини алмаштиришга келган фуқароларнинг маълумотларини сохталаштирган.

76 та сохта “права”: ЙҲХБ биносидаги схема очилди

Андижон вилоятида ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларга сохта маълумотлар асосида ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштириб берган икки шахсга суд ҳукми ўқилди. 

 

Суд ҳужжатларига кўра, Ш.М. 2023 йилдан 2025 йил ноябригача Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 5-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш гуруҳида норасмий ёрдамчи сифатида ишлаган.

 

У таниши У.М. билан бирга фуқароларга пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб бериш схемасини йўлга қўйган. У.М. мижозларни топган, Ш.М. эса гувоҳномаларни расмийлаштириш билан шуғулланган.

 

Бунда аввал эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирган фуқаролардан олиб қолинган ҳужжатлардаги серия ва рақамлардан фойдаланилган. Ушбу маълумотлар ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган мижозларнинг маълумотларига боғланган ва улар тизимда гўёки аввалдан ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар сифатида кўрсатилган.

 

Шундан сўнг сохта маълумотлар ЙҲХХнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиб, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари чиқарилган.

 

Судда Ш.М. ҳар бир гувоҳнома учун 500 доллардан 1000 долларгача пул олинганини билдирган. Унинг айтишича, мижозларни У.М. топиб келган ва пулларни ҳам у орқали олган.

 

У.М. эса суддаги кўрсатмасида шу йўл билан 50–60 нафарга яқин фуқарога гувоҳнома чиқариб берилганини айтган. Бироқ суд ҳужжатларида жами 76 та сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштирилгани қайд этилган. Уларнинг 65 таси ЙҲХБ ходимларидан бирига, яна 11 таси бошқа ходимга тегишли логин-пароллар орқали чиқарилган.

 

Иш доирасида логин-паролларидан фойдаланилган икки нафар ЙҲХБ ходими ҳам судга тортилган. Бироқ уларнинг сохта гувоҳномалар расмийлаштирилаётганидан хабардор бўлгани ёки бунинг учун пул олгани исботланмаган. Суд уларнинг логин-пароль ва электрон калитлар сақланишини лозим даражада назорат қилмаганини мансабга совуққонлик билан қараш деб баҳолаган.

 

Суд ҳужжатларида Ш.М. 2024 йилда тотализатор ўйнаб, 50 минг доллардан ортиқ қарздор бўлиб қолгани ҳам қайд этилган. У бу ҳақда ЙҲХБ ходимларидан бирига айтган.

 

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон тумани суди ҳукмига кўра, Ш.М. Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан айбли деб топилди. Унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

У.М.га эса шу модда билан 3 йил 3 ой озодликни чеклаш жазоси берилди.

 

Суд, шунингдек, ашёвий далил сифатида сақланаётган 76 та сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқ қилиш ҳақида қарор чиқарган.

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

5–6 ноябрь кунлари Самарқандда рақамли трансформация даврида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро экспертлар учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Амалий ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги илмий, маданий ва тарихий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғоялар билан боғлиқ деб топилган 2 057 та интернет манбасидан фойдаланиш тақиқланган.

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Мажмуада меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, музей, амфитеатр ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Меҳмонхонада нонушта қилган 20 кишидан 13 нафарида заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.