Ўзбекистон

Сирдарёда 122 млн долларлик автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади

Яқинда Қозоғистон билан Сирдарё туманидаги Марказий Осиё халқаро саноат кооперацияси марказига старт берилди.

Сирдарёда 122 млн долларлик автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади

 

Сирдарё вилоятида саноат салоҳиятини ошириш, инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган йирик лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, келаси йилда Сирдарё туманида Хитойлик ҳамкорлар билан автомобиль ишлаб чиқариш бўйича 122 миллион долларлик қўшма лойиҳа ишга туширилади.

 

Шунингдек, яқинда туман ҳудудида Қозоғистон билан ҳамкорликда Марказий Осиё халқаро саноат кооперацияси маркази фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу марказда:

 

300 миллион долларлик 14 та саноат корхонаси 2025 йилнинг биринчи чорагида иш бошлайди;

 

2026 йилда 720 миллион долларлик яна 40 та янги лойиҳа жойлаштирилиши режалаштирилган.

 

Аҳоли бандлигини ошириш борасидаги тизимли ислоҳотлар натижасида туманда қисқа вақт ичида сезиларли натижалар қайд этилди. Ўтган йили томорқа ердан оқилона фойдаланиш, кичик бизнес ва сервис хизматларини ривожлантириш бўйича янгича тизим айнан Сайхунобод туманида жорий этилган эди.

 

Натижада:

 

  • 13 минг хонадонда томорқалардан фойдаланиш самарадорлиги бир неча баробарга ошди;
  • 1 836 та хонадонда 5–6 сотихдан иборат, 622 та хонадонда 2–3 сотихли иссиқхоналар қурилди;
  • Бир ярим йилда 700 та янги тадбиркор фаолиятини йўлга қўйди;
  • 15 минг ишсиз фуқарога доимий даромад манбаи яратилди;
  • 1,5 минг оила камбағалликдан чиқди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунободда кечаётган ўзгаришларни юқори баҳолаб, ҳудудда бунёдкорлик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича бошланган ишлар изчил давом эттирилишини таъкидлади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Сирдарёда 122 млн долларлик автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади