
Zamon uz. воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Достон Шамситдинов билан боғланди. Мутахассис қуйидагиларни маълум қилди.
Маълумотларга кўра, воқеа 6 сентябрь куни соат тахминан 11:00лар атрофида содир бўлган. Собир Азимов Гулистон-Янгиер йўналиши бўйича қатновчи автошоҳ бекатда “киракашлик” қилувчи таниши, Ховос туманида яшовчи Акром Баратов билан мижоз талашиб, ўзаро жанжаллашиб қолади.
Эртаси куни Собир Азимов “Маърифат” маҳалласида жойлашган, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотувчи савдо дўконига борган вақтида, Акром Баратовга рўпара келиб қолади. Ўша ернинг ўзида Акром ўзининг 4 нафар танишлари билан Собир Азимовга турли тан жароҳатлари етказади ҳамда воқеа жойидан қочиб кетади. Натижада Акром Баратов бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши ҳамда бурин синиши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Ҳозирда ушбу жиноятни содир этган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 277-моддаси 2 қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қаршида оммавий жанжал вақтида 19 ёшли спортчи тўппончадан ўқ егани хақида маълумот берган эдик.
Муножат Валиева


