Жамият

Қаршида оммавий жанжал: 19 ёшли спортчи тўппончадан ўқ еди

Яқинда собиқ MMA жангчиси Мурод Хонтўраевнинг автоҳалокатга учраб вафот этгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларни “портлатиб юборганди”. Бу хабар кетидан эса қаршилик спортчи Элбек Раҳимовнинг етти нафар совуқ қуроллар билан қуролланган шахслар томонидан ўлдириб кетилгани юракларни жунбушга келитириш билан бирга кўпчиликни сергаклантирди.

Қаршида оммавий жанжал: 19 ёшли спортчи тўппончадан ўқ еди

 

 

 Ҳатто, мазкур жиноят иши назорати мутасадди ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилди. Жиноят жазосиз қолмайди. Аммо халқ икки забардаст спортчисидан айрилди.

 

Навбатдаги жиноят ҳам айнан спортчилар билан боғлиқ.

 

Қаршида бир гуруҳ ёшлар ўртасида оммавий жанжал юз берди. Иштирокчилардан бири 19 ёшли спортчини пневматик тўппончадан ўқ узиб, яралади. Бу ҳақда “Новости Кашкадари” хабар берди.

 

Унда келтирилишича, жанжал 3 сентябрь куни соат 21:30 да Қарши марказида курант ва вилоят ҳокимлиги биноси яқинида юз берган. Муқаддам судланган 28 ёшли Шаҳриёр ва унинг дўстлари бир гуруҳ йигитлар билан жанжаллашиб қолган. Шаҳриёр улардан бирига пневматик тўппонча билан ўқталиб, 3 сония ичида дўстлари билан йўлнинг нариги томонига ўтишни буюрган.

 

Шундан сўнг жами 11 кишидан иборат йигитлар гуруҳи ўртасида жанжал бошланган. Улар кўчада бир-бирларини турли уятли сўзлар билан ҳақолатлаган. Шу вақтда Шаҳриёр қочишга тушиб, биринчи дуч келган таксини тўхтатган. Куч ишлатиб ҳайдовчини машинадан тушишга мажбур қилган. Шу пайт машинага 19 ёшли спортчи Жонибек югуриб келган. Шаҳриёр унга бир неча марта пневматик тўппончадан ўқ узган. Икки марта қорин соҳасидан яраланган Жонибек ҳам ўз навбатида Шаҳриёрни урган.

 

“Воқеа жойига профилактика инспектори келиб қолмаганида бу можаро қандай якун топган бўларди, номаълум. Жанжал иштирокчиларининг аксарияти Қашқадарё олийгоҳларида ўқиётган талабалар, айримлари ўқишга энди кирган йигитлар бўлган. Уларнинг деярли барчаси спорт билан шуғулланади. Ораларида Ўзбекистон чемпиони ҳам бор. Нима учун жанжалда иштирок этдингиз, деган саволга улар дўстини хафа қилишганида қараб туролмаслигини билдирган”, - дейилади хабарда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари барча ҳолатларни инобатга олган ҳолда, 9 иштирокчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий жазо қўллашга қарор қилди. Уларни БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорида жарима ёки 15 кунлик қамоқ жазоси кутмоқда.

 

28 ёшли Шаҳриёрга нисбатан эса Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (совуқ қуролни намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда эркак танишининг кўзига пневматик пистолетда отиб қўйганди. Шунингдек, Сурхондарёда сабабсиз “KAMAZ”га қарата ўқ узган “Malibu” ҳайдовчиси қўлган олингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.