1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда ҳомиладор аёлнинг ўлимида айбдор бўлган шифокор қамалди

Марҳума шифохонада 2 соат қаровсиз қолиб кетган.

Сирдарёда ҳомиладор аёлнинг ўлимида айбдор бўлган шифокор қамалди

Маълум қилинишича, Сирдарёда ҳомиладор аёл фарзандини дунёга келтиргандан сўнг, унинг аҳволи ёмонлашган. Шифокорлар беморга эътибор қилмаган ва оқибатда аёл ҳаётдан кўз юмган.

 

Суд мажлисида марҳуманинг укаси опасининг ўлимида шифокор ва ҳамширанинг айбдорлигини айтиб, уларга қонуний чора кўрилишини сўради.

 

Экспертиза хулосасида, аёлнинг ўлими ўткир қон йўқотиш оқибатида юзага келганлиги, ўз вақтида керакли тиббий ёрдам кўрсатилиши ва асоратларининг олди олиниши мумкинлиги кўрсатилган.

 

Суд ҳукмига кўра, акушер-гинеколог ЖКнинг 116-моддаси 3 қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни ҳар қандай тиббий муассасаларда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 2 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика