Ўзбекистон

Сирдарёда ЙПХ ходими 38 ёшли аёлни уриб юборди

Ҳодиса оқибатида аёл вафот этди.

Сирдарёда ЙПХ ходими 38 ёшли аёлни уриб юборди

Сирдарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида аёл киши вафот этди. Ҳодиса 31 декабрь куни эрта тонгда Гулистон шаҳрининг “Янгибозор” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Бу ҳақда Qalampir.uz маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, соат тахминан 06:30 атрофида йўлни кесиб ўтаётган 1987 йилда туғилган аёл йўл-патрул хизмати ходими бошқарувидаги автомобиль томонидан уриб юборилган. Зарба кучли бўлгани сабабли жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олган.

 

Марҳума соат 06:55 да клиник ўлим ҳолатида тиббиёт муассасасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан барча зарур реанимацион чоралар кўрилганига қарамай, соат 07:50 да биологик ўлим қайд этилган.

 

Тиббий хулосага кўра, жабрланувчига очиқ бош мия жароҳати, мияга қон қуйилиши гумони, суяклар синиши, ички қон кетиш ҳамда ҳаёт билан номутаносиб кўплаб тан жароҳатлари ташхиси қўйилган.

 

Маълум қилинишича, вафот этган аёл уч нафар фарзанднинг онаси бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ИИБ ходими уриб кетиб, унинг жасадини Сирдарё дарёсига ташлаб юборгани хабар қилинган эди. Айни пайтга қадар марҳумнинг жасади топилгани йўқ.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Сирдарёда ЙПХ ходими 38 ёшли аёлни уриб юборди