Сирдарёда юк машинаси катта ариққа тушиб кетди
Ҳайдовчи ФВВ ходимлари томонидан қутқариб қолинган.

Бугун, 1 апрель куни соат 11:10 да Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Дўнгариқ” МФЙ ҳудудида ҳайдовчи бошқарувида бўлган “HOHAN” русумли юк автомашинаси йўл транспорт ҳодисаси оқибатида катта ариққа тушиб кетганлиги, ҳайдовчи эса олган тан-жароҳати оқибатида юк автомашинанинг ичида қолиб кетганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, зудлик билан воқеа жойига етиб борган ФВБ ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан ҳайдовчи қутқарилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳайдовчининг аҳволи яхши.







