Жаҳон

Словакияда қундуз қураётган тўғон сув таъминотига таҳдид қилмоқда

Тўғон сабаб 5 минг киши сувсиз қолиши мумкин.

Словакияда қундуз қураётган тўғон сув таъминотига таҳдид қилмоқда

Словакиянинг Татра миллий боғида қундуз томонидан қурилган тўғон яқин атрофдаги қишлоқларнинг сув таъминотига жиддий хавф солмоқда. Қўриқхона матбуот хизматининг хабар беришича, тахминан 5000 киши ичимлик сувисиз қолиш эҳтимолига дуч келган.

 

Қундуз ўз иншоотини тозалаш станцияси ва сув таъминоти тизими ўртасидаги оқова сув йўлига қуриб, оқимни тўсиб қўйган. Мутахассислар сув оқимини сақлаб қолиш ва қундузни зарар етказмасдан муҳофаза қилиш мақсадида экология фаоллари билан маслаҳатлашди. Натижада, дренаж тизимини яхшилаш учун қувур ўрнатиш ва қундуз кемираётган дарахтларни ҳимоя тўрлари билан ўраш бўйича чора-тадбирлар режалаштирилган.

 

Словакияда қундузлар муҳофаза остидаги турлар сирасига киради. Шу сабабли, мутасаддилар ҳайвонга зарар етказмаган ҳолда муаммони ҳал қилиш йўлини изламоқда. Экологларнинг фикрига кўра, бу каби ҳолатлар қундузларнинг табиий муҳитдаги муҳим роли ва сув экотизимидаги таъсирини яна бир бор тасдиқлайди.

custom img

Эрон ҳужумлари жавобсиз қолмайди — Қатар

Қатар ҳаво мудофаа тизимлари икки Эрон қирувчи самолётини йўқ қилди ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

АҚШ Эрон билан можаро бошланганидан бери қарийб 2 млрд долларлик техника йўқотди

Энг катта йўқотиш Қатардаги базада жойлашган радар тизими бўлган.

custom img

Туркия ҳаво ҳудудида Эрондан учирилган ракета урилб туширилди

Ракета Ироқ ва Сурия орқали Туркия ҳаво ҳудудига кирган.

custom img

Трамп АҚШни чексиз урушга тортмоқда — АҚШ сенатори

Сенатор Трамп бутунлай назоратдан чиқиб кетганини ва америкаликлар унинг ёлғонлари туфайли аллақачон ҳалок бўлишганини билдирди.

custom img

НАТО Эрон билан боғлиқ можарога аралашмайди — Марк Рютте

НАТО бош котиби Марк Рюттенинг маълум қилишича, альянсда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операциясида қатнашиш бўйича “ҳеч қандай режалари йўқ”.

custom img

“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

Европаликларнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати "уруш ҳаракати" сифатида баҳоланиши маълум қилинди.

custom img

"Исроил АҚШни Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашга мажбурлагани йўқ" — АҚШ президенти

Доналд Тармпнинг айтишича, унинг ўзи Исроилни ҳаракат қилишга мажбур қилган.

custom img

Хоманийниг ўғли Мужтабо Хоманаий янги олий раҳбар этиб сайланди — Iran International

Эронлик сиёсатчилардан фарқли равишда, Мужтaбо оммавий чиқишлардан четда бўлиб, фаолиятини сояда олиб борган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"