Спорт

Спорт гимнастикаси: афсонавий Чусовитина Жаҳон кубогининг финал босқичида

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бошланди.

Спорт гимнастикаси: афсонавий Чусовитина Жаҳон кубогининг финал босқичида

 

Мусобақада дунёнинг 30та давлатидан энг кучли гимнастлар ғолиблик учун баҳс юритишмоқда.

 

Нуфузли мусобақада ўзбек спорти афсонаси, Олимпиада ўйинларида 8 маротаба қатнашган тарихдаги ягона гимнастикачи Оксана Чусовитина етакчилигидаги бир гуруҳ спортчиларимиз ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишга бел боғлаган.

 

Биз учун хушхабар: кеча бўлиб ўтган таяниб сакраш машқларида 46 ёшли спортимиз фахри Оксана Чусовитина саралаш баҳсларида энг яхши учинчи натижани қайд этди ва якунда финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

 

Ушбу йўналишда россиялик 16 ёшли спортчи Виктория Листунова энг яхши натижани қайд этди. Венгриялик Мария Ченге Бачкай эса иккинчи поғонадан жой олди.

 

Дарвоқе, Жаҳон кубогининг Доҳа босқичида афсонавий Чусовитинадан ташқари яна бир олимпиадачимиз Расулжон Абдураҳимов, шунингдек, Ҳабибулло Эргашев, Ўткирбек Жўраев, Абдулла Азимов ва Гулноз Жумабекова каби истеъдодли спортчиларимиз ҳам иштирок этяпти. Мураббийлар штабига Равшан Мирзаев, Евгений Галкин, Андрей Ниловлар киритилган бўлса, ҳамюртларимиз Отабек Машарипов ҳамда Оксана Киося ҳакамлар таркибидан жой олган.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"