“Ўзбекистонда супер-контракт бекор қилинди” мазмунидаги хабарлар асоссиздир. Аслида, тизимга янги тартиб жорий этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарорига кўра, 2017 йилда қабул қилинган супер-контрактга оид 393-сон қарор ўз кучини йўқотди. Шу тариқа, кириш имтиҳонида 56,7 баллдан паст натижа кўрсатган абитуриентлар учун амал қилиб келган “2 бараваргача тўлов” шарти бекор қилинди.
Эндиликда эса тўлов-контракт миқдори табақалаштирилган тартибда белгиланади. Жумладан:
1,05 баллгача етмаганлар – базавий контрактнинг 1,5 баравари;
1,06–2,05 балл оралиғи – 2,0 баравари;
2,06–3,05 балл оралиғи – 2,5 баравари;
3,06–4,05 балл оралиғи – 3,0 баравари.
Агар абитуриент белгиланган қабул чегарасидан 4,05 баллдан ҳам кўпроқ етиша олмаса, тўлов миқдорини олий таълим муассасаси раҳбари базавий контрактнинг камида 3,0 бараваридан паст бўлмаган ҳолда белгилайди.


