Спорт

Суперкомпютер Бразилияни имкониятларини юқори баҳолади

Мундиалнинг нимчорак финал беллашувлари ортда қолди.

Суперкомпютер Бразилияни имкониятларини юқори баҳолади

 

Кеча Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи ўйинлари якунланди. “Фиве Тҳиртй Эигҳт” суперкомпютери жаҳон чемпионати учун курашда жамоаларнинг имкониятларини баҳолади. Эслатиб ўтамиз, компьютер жамоаларнинг ҳужум ва ҳимоядаги кучини акс эттирувчи “Соccэр Поwэр Индех” деб аталадиган кўрсаткичга асосланади. Жаҳон чемпионатининг чорак финалига саккизта жамоа чиқди. Булар Нидерландия, Аргентина, Франция, Англия, Хорватия, Бразилия, Марокаш ва Португалия. Суперкомпютерга кўра, ғалабага асосий даъвогарлар бразилияликлардир.

 

1. Бразилия – 33%

 

1/8 финалда “пентакампеонлар” Жанубий Корея терма жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Гуруҳ босқичида бразилияликлар олти очко жамғаришди: улар Сербия (2:0) ва Швейцарияни (1:0) ҳисобида енгишди, сўнгги турда Камерунга (0:1) имкониятни бой беришди.

 

2. Португалия —14%

 

Плей-оффнинг биринчи ўйинида Криштиану Роналдусиз Португалия терма жамоаси Швейцарияни осонликча мағлуб этишди. Улар Швейцарияни 6:1 ҳисобида енгишди. Гуруҳ босқичини Пиреней ярим ороли вакиллари иккита ғалаба билан бошлади. Биринчи ўйинда Гана (3:2) ва иккинчи турда Уругвай (2:0), шундан сўнг муддатидан аввал 1/8 финалга йўлланмани қўлга киритиб, охирги баҳсда Жанубий Корея термасига имкониятни бой беришди.

 

3. Англия — 14%

 

Инглизлар Сенегални 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8да ҳеч қандай муаммога дуч келишмади. Гуруҳда ҳам рақибларидан яққол устунлик қилишиб, тўққизта имкониятдан етти очко жамғарди. 1-турда Эроннинг мағлубияти (6:2) АҚШ билан дуранг (0:0), Уэлсдан (3:0) устунлик.

4. Аргентина – 13%

 

Плей-оффнинг биринчи ўйинида Скалони шогирдлари Австралия термасидан кучлироқ бўлиб чиқди. Аргентина турнирни Саудия Арабистонидан сенсацион мағлубият (1:2) билан бошлаган бўлса, кейинчалик гуруҳдаги қолган ўйинларда, Мексика ва Полшада ҳам худди шундай 2:0 ҳисобида зафар қучди.

 

5. Франция – 12%

 

1/8 финалда амалдаги жаҳон чемпионлари полшаликларни ишончли тарзда мағлуб этишди (3:1). Франция гуруҳда муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди. Дастлабки икки ўйинда Диде Дешам шогирдлари Австралия ва Данияни мағлуб этди. Шундан сўнг охирги ўйинда Тунисга имкониятни бой берилди.

 

6. Нидерландия – 7%

 

Плей-оффнинг илк ўйинида голландлар АҚШ термасини мағлуб этишди. Терма жамоа турнирни Сенегал устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалаба билан бошлаган бўлса, шундан сўнг Эквадор билан дуранг ўйнади (1:1), сўнги турда Қатар мағлуб этилди.

 

7. Хорватия – 4%

 

1/8 финалда хорватлар Япония терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этишди. Гуруҳда жаҳоннинг амалдаги вице-чемпионлари фақат битта ўйинда, аниқроғи, 2-турда Канадага қарши ўйинда (4:1) ғалаба қозонишган. Бундан ташқари, иккита голсиз дуранг қайд этилди. Булар Марокаш ва Бельгияга қарши.

 

8. Марокаш – 3%

Африка термаси плей-оффнинг биринчи ўйинида испанларни сенсацион тарзда мағлуб этди. Марокашликлар турнирни Хорватия термаси билан 0:0 ҳисобидаги дуранг билан бошлашди. Шундан сўнг Бельгияни (2:0) ва Канадани (2:1) ҳисобида мағлуб этишди.

 

Олдинги башоратлар амалга ошдими?

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ суперкомпютер ЖЧ-2022 1/8 финалининг барча ўйинлари натижаларини башорат қилган эди. Унда саккизта натижадан еттитасини тўғри аниқлади, фақат Марокаш - Испания жуфтлигида хатога йўл қўйди. Эслатиб ўтамиз, чорак финал баҳслари 9 декабрь куни бошланади.

 

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"