1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сурияга ёрдам учун ҳаво кўприги ташкил қилинади

Дастлаб 50 тонна тиббий воситалар юборилади.

Сурияга ёрдам учун ҳаво кўприги ташкил қилинади

Европа Иттифоқи Сурияга инсонпарварлик ёрдами учун ҳаво кўприги ташкил қилади.

 

"Ёрдамнинг биринчи партиясида 50 тонна тиббий воситалар Дубайдаги омборлардан Туркия орқали етказилади. Сурияга гуманитар ёрдамнинг иккинчи партияси Даниядан келтирилади – унда озиқ-овқат, дори-дармон ва вақтинчалик турар жой учун материаллар бўлади", — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен.

 

Бу Башар Асад режими ағдарилганидан кейин Европа Иттифоқи томонидан Сурияга кўрсатилган илк инсонпарварлик ёрдамидир. 2024 йил охиригача Европанинг Сурияга инсонпарварлик ёрдами ҳажми 163 миллион еврони ташкил қилиши режалаштирилган.

 

"Россия Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Сурияга буғдой етказиб беришни тўхтатди. Россия экспортчилари мамлакатдаги сиёсий беқарорлик ва тўловнинг кечикиши эҳтимолидан хавотирда", деб ёзади Reuters.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика