1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарё собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

2022 йил декабрь ойи охирида Президент фармонига кўра, Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши сабабли лавозимидан озод этилганди.

Сурхондарё собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

 

Жорий йилнинг 24 февраль куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди Кун.уз.

 

Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, тадбирда Тўра Боболов палата раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон томони ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси сифатида иштирок этган. 

 

Бундан ташқари, Озарбайжон Тадбиркорлар (иш берувчилар) ташкилотлари миллий конфедерацияси президенти ва ишбилармонлар кенгаши Озарбайжон томони ҳамраиси Вугар Зейналов, турли вазирлик ва идоралар, ишбилармон доиралар вакиллари ҳам қатнашган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойи охирида президент фармонига кўра, Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши сабабли лавозимидан озод этилган эди.

 

Тўра Боболов 2019 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган. 2017-2019 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика