Жиззахда 7 та ноқонуний иншоот бузилди
Улар фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган бўлган.

Бахмал туманида суд қарорига асосан ўзбошимчалик билан қурилган 7 та иншоот Мажбурий ижро бюроси томонидан бузиб ташланди.
Ижро жараёнида қарздорларга олдиндан огоҳлантириш берилди ва ишларни холислар ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирокида амалга оширилди.
МИБ томонидан туман ҳудудидаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.







