1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда аёлни молхонада сақлаган эр ва унинг яқинларига суд ҳукми ўқилди

2025 йил 4 сентябрь куни Сурхондарёнинг Узун туманида аёл эри ва унинг оила аъзолари томонидан қарийб 5 ой молхонада сақлангани ҳақидаги хабар тарқалиб, кескин муҳокамаларни юзага келтирган эди. Zamon.uz ушбу ҳолат бўйича батафсил репортаж ҳам эълон қилган.

Сурхондарёда аёлни молхонада сақлаган эр ва унинг яқинларига суд ҳукми ўқилди

 

Айни пайтда Олий суд матбуот хизмати хабар беришича, аёлни молхонада сақлаб, унга тазйиқ ўтказганларга нисабат суд ҳукми ўқилди.

 

Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг ҳукми билан А. Ш. (эркак, 1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 126-1, 127, 25,135 ва 138-моддаларида, М. Ш. (аёл, 1975 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган), К. Ш. (аёл, 1978 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган) ва З. А. (аёл, 1951 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган) 104, 127, 25,135 ва 138-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

 

Суднинг ҳукми билан А. Ш.га 13 йил, М. Ш. ва К. Ш.га 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, З. А.га 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 26 август куни Сурхондарё вилояти Узун туманидаги маҳаллаларнинг бирида маҳалла профилактика инспектори хонадон эгаларини қаршилигига қарамасдан молхона эшигини бузиб, унинг ичига кирган.

 

 

Инспектор у ерда хонадон эгаси 1981 йилда туғилган фуқаро Ш. А.нинг норасмий турмуш ўртоғи 1997 йилда туғилган фуқаро Х.Г. ва унинг 5 ойлик ўғил фарзанди оғир шароитда мажбурлаб сақланиб келаётганини аниқлаб, жабрланувчиларни тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

 

Ҳолат ўрганилганда, хонадон эгаси фуқаро Ш. А., шу хонадонда яшовчи онаси ва яқин қариндошлари билан олдиндан тил бириктириб, норасмий турмуш ўртоғи фуқаро Х.Г.ни руҳий ҳолатидаги ўзгаришлари борлигидан фойдаланиб бир неча ой давомида унга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ишлатиб, мажбурлаб, хонадон ичидаги молхонада яширин равишда сақлаб келишгани аниқ бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика