1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда бош шифокор ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилди

У 20 миллион 600 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Сурхондарёда бош шифокор ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилди

 

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ОАВда тарқалган Термиздаги “мажбурий меҳнат”га оид хабарлар юзасидан ўрганиш ўтказилди.

 

Текширув давомида Сурхондарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори ходимларни уларнинг розилигисиз, меҳнат функцияларига кирмайдиган ишларни бажаришга мажбурлагани маълум бўлди. Бу орқали Меҳнат кодексининг 5-моддаси ҳамда мажбурий меҳнатни қатъиян тақиқловчи меъёрлар бузилган.

 

Мазкур қонунбузилишлар учун бош шифокорга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди ва у 20 миллион 600 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

 

Мажбурий меҳнат ҳолатларини олдини олиш, ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика