Ўзбекистон

Сурхондарёда энергетика соҳаси мансабдори, Фарғонада Халқ қабулхонаси ходими ушланди

Ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахслар 5 млн сўм пора билан қўлга олинган.

Сурхондарёда энергетика соҳаси мансабдори, Фарғонада Халқ қабулхонаси ходими ушланди

Сурхондарё вилоятида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Energ-savdo” филиалининг Олтинсой туман бўлими бошлиғи туман Сув етказиб бериш хизмати бош мутахассиси билан тил бириктириб, электр энергияси бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган фермер хўжалигини умумий тармоқка қайта улаб бериш эвазига 5 миллион сўм талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департмент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулни олаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда Zamon.uz га ДХХ хабар берди.

 

Фарғона вилоятида эса Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси фуқародан 5 миллион сўм олиб, туман Мажбурий ижро бўлимида унинг кредит қарзига оид ижро ҳужжатини танишлари орқали йўқ қилиб беришни ваъда қилган. У ҳам Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан далиллар билан қўлга олинди.

 

Мутасадди идоралар маълум қилишича, мазкур шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аҳолига мурожаат қилиб, коррупциявий ҳаракатларга аралашмаслик ва бундай ҳолатлар ҳақида дарҳол тегишли идораларга хабар бериш зарурлигини эслатмоқда.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

custom img

Prix Versailles Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси марказини 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритди

Марказ учта олий халқаро унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди.

custom img

Доҳа аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди

28 феврал куни Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилгани туфайли Тошкентга қайтаётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароси аэропортда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"