Ўзбекистон

Сурхондарёда ИИБга тегишли "автозак" Некcия билан тўқнашди

Икки киши ҳалок бўлган, яна бир киши оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Сурхондарёда ИИБга тегишли "автозак" Некcия билан тўқнашди

 

Сурхондарё вилояти Денов туманида ИИБга қарашли автозак ва фуқаролардан бирига тегишли Некция тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

 

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 19 январ соат 20:00 ларда содир бўлган.

 

Денов тумани Водий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “4Р 108 В” автомобиль йўлининг 3-километрида 50 ёшли ҳайдовчи Некция машинасини бошқариб келаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Сўнг бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишдан келаётган Сурхондарё вилояти ИИБ хўжалик бўлимига тегишли “ГАЗон Некст” русумли "автозак" махсус транспорт воситасининг йўналишига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.

 

Ҳодиса оқибатида Некция уриб юборган 41 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Некция ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси шифохонада вафот этган. Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"