1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда ўқувчилар совуқ ҳавода тадбирга енгил кийимда жалб қилинди

Ҳолатга Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Сурхондарёда ўқувчилар совуқ ҳавода тадбирга енгил кийимда жалб қилинди

Ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилояти Денов туманида ўқувчилар совуқ ҳавода юпун кийимда тадбирга жалб қилинганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, 2024 йилнинг 6 декабрь куни Денов тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўли билан боғловчи темир йўл устидан ўтган кўприк фойдаланишга топширилган. Кўприкнинг очилиш маросимига совуқ об-ҳавода 14- ва 16-сонли мусиқа мактабларининг ўқувчилари туманнинг Маданият бошқармаси топшириғига кўра енгил байрамона кийимларни кийган ҳолда жалб қилинган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига болаларнинг соғлигини хавф остига қўйган масъулларга тегишли чора кўриш ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тақдимнома киритган.

 

Тақдимнома Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, болаларнинг соғлигини хавф остига қўйилганлиги юзасидан ҳудуднинг тегишли мансабдор шахсларига нисбатан интизомий жазо қўлланилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика