1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Тамаки қутиларидан четга олиб кетилаётган доллар топилди

Божхона қўмитаси қутилардаги пуллар миқдорини очиқлади.

Тамаки қутиларидан четга олиб кетилаётган доллар топилди

 

Тошкент халқаро аэропортида АҚШ валютаси ва Россия рублини тамаки қутиларига солиб, хорижга олиб кетаётган шахс ушланди.

 

Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, хорижга чиқиб кетаётган шахснинг юклари орасидаги тамаки қутиларида божхона ходимларига маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган, олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 465 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталар яъни 27 300 АҚШ доллари ва 1 миллион 800 минг Россия рубли борлиги аниқланди.

 

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика