Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.
Ҳозирда музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, бугун куннинг иккинчи ярмида ва кечаси Фарғона водийси ҳамда Тошкент вилоятини бирлаштириб турувчи А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмида қор, баъзи вақтда кучайиши, туман, ерларда музлама ва қор уюмлари ҳосил бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзгидромет 26-27 декабрь кунлари "Қамчиқ" довонида ноқулай об-ҳаво бўлиши тўғрисида огоҳлантирганди.


