Теҳрон шаҳрида ҳаво жудаям ифлослангани туфайли мактаб ва университетлар ёпилган ҳамда масофавий таълим режими жорий қилинган. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Шунингдек, фавқулодда, тиббиёт, операция, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизмати ходимларидан ташқари, давлат ва хусусий сектор ходимларига уйдан туриб ишлаш имконияти берилган.
Бундан ташқари, Теҳрон ва унинг атрофида соат 06:30 дан 20:30 гача транспорт ҳаракати чекланган. Юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракати тақиқланган, фақат тез бузилувчи маҳсулот ёки ёқилғи ташувчи транспортлар учун истисно қилинган.
Қайд этилишича, агар Эрон пойтахтида ҳаво сифати яхшиланмаса, чеклов чоралари янада кучайтирилиши ва унинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.


