Ўзбекистон

Тelegram ва Instagram'да сохта “Мусодара товарлар” гуруҳларини очганлар қамоққа олинди

Жиноий гуруҳ 60 нафар фуқародан 117 миллион сўмни ўзлаштирган.

Тelegram ва Instagram'да сохта “Мусодара товарлар” гуруҳларини очганлар қамоққа олинди

 

Тelegram ва Instagram ижтимоий тармоқларида Давлат божхона қўмитаси номидан сохта саҳифа ва гуруҳлар ташкил этиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Тошкент вилояти ИИББнинг Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда қуйи бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тelegram ва Instagram'да “Мусодара товарлар” ҳамда “Оптом склад” номлари остида сохта канал ва гуруҳлар очиб, фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фош этилган.

 

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, Андижон вилоятида яшовчи 22–25 ёшдаги 5 нафар шахс жорий йил бошида олдиндан жиноий тил бириктириб, божхона тизими номидан ижтимоий тармоқларда сохта гуруҳлар ташкил қилган. Улар “Божхона қўмитаси админи”, “Ишонч сиз билан” каби ўнга яқин ёлғон аккаунтлардан фойдаланиб, ўзларини тизим ходимлари сифатида таништирган.

 

Мазкур гуруҳларда маиший техника, музлаткич ва телевизорлар, иситиш қозонлари, ошхона ва болалар мебеллари, турли гаджетлар, жумладан iPhone’нинг сўнгги моделлари, кийим-кечаклар ҳамда аслида мавжуд бўлмаган мотоскутерларгача жуда арзон нархларда таклиф этилган. Тўловлар эса ўзгаларнинг номига расмийлаштирилган банк карталари орқали қабул қилинган.

 

Натижада жиноий гуруҳ аъзолари жами 60 нафар фуқаронинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан 117 миллион сўм пул маблағини қўлга киритган. Маҳсулотни талаб қилган ёки мурожаат қилган жабрланувчилар билан алоқа узилиб, улар ижтимоий тармоқларда “қора рўйхат”га киритилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» ва «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"