“Тему” Ўзбекистонга 46 миллиард сўм солиқ тўлаши керак
Музокаралар ҳали давом этмоқда.

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси Хитойнинг Тему электрон савдо платформасидан 46 миллиард сўм миқдорида солиқ қарздорлигини талаб қилмоқда. Солиқ қўмитаси томонидан ўтказилган текширувларга кўра, Тему Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлсада, аввалги фаолияти давомида тўланмаган солиқлар бўйича масалалар ҳали ҳам очиқ қолмоқда. Музокаралар давом этаётган бўлиб, якуний қарор эълон қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, Солиқ қўмитаси фуқароларни Тему платформасидан буюртмалар бермасликка чақирди. 2025 йил 20 мартдан бошлаб Тему платформасининг Ўзбекистонда фаолияти чекланган, чунки у электрон тижорат, реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маҳаллий қонунларга мос келмаган.







