Спорт

Темур Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Индонезия футбол федерацияси унинг номзодини расман тасдиқлади, маҳаллий мухлислар эса бу қарорни мамнунлик билан кутиб олган.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Индонезия футбол ассоциацияси Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзени миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинлаганини расман эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот ўзининг расмий саҳифаларида маълум қилди.

 

Маҳаллий футбол мухлислари Кападзенинг келишини ижтимоий тармоқларда узоқ вақт давомида кутганини ёзишган. Аввалроқ Темур Кападзе Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёрлигини билдирган ва агар расмий таклиф бўлса, уни мамнуният билан қабул қилишини айтган эди.

 

Кападзе илгари берган интервьюларида Қозоғистондан расмий таклиф бўлмаганини, бироқ Туркия, Хитой ва Индонезия вариантлари кўриб чиқилганини билдирган. Шунингдек, у Ўзбекистон Суперлигаси клубларидан бирида ишлаш эҳтимоли ҳам борлигини таъкидлаган эди.

 

Маълумот ўрнида, Темур Кападзе 2025 йил январдан 6 октябргача Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган. Бу даврда у 9 та ўйин ўтказиб, 5 та ғалаба ва 4 та дуранг натижаларини қайд этган. Кейинроқ у миллий жамоа мураббийи Фабио Каннаварога ёрдамчи сифатида фаолият юритган.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Темур Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди