Тен Хаг клуб тарихида саккизинчи мураббийга айланди
Айни дамда мураббий “Манчестер Юнайтед”ни муваффақиятли бошқариб келмоқда.

Кеча Англия Лига кубоги финалида “Манчестер Юнайтед” “Нюкасл”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед” билан тарихда соврин ютган саккизинчи бош мураббийга айланди.
Бунгача Жозе Моуриньо, Луи ван Гал, Алекс Фергюсон, Рон Аткинсон, Томми Дочерти, Метт Басби ва Эрнест Мангналл жамоа билан муваффақият қозонган.







