1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Тер Штеген Касилясга етиб олди

Кеча Испанияда навбатдаги “Эл-Класико” бўлиб ўтганди.

Тер Штеген Касилясга етиб олди

 

“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген “Эл-Класико”да олтинчи бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

 

Шу тариқа Тер Штеген бу кўрсаткич бўйича “Реал”нинг собиқ дарвозабони Икер Касилясга етиб олди. Бу бўйича рекордчи “Барселона”нинг собиқ дарвозабони Виктор Валдез бўлиб, унинг ҳисобида еттита ўйин бор.

 

Эслатиб ўтамиз, кеча “Барселона” Испания кубогининг биринчи ярим финалида “Реал”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

 

Испания кубогининг жавоб ярим финал баҳси 5 апрель куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади.

 

Тер Штеген жорий мавсумда барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборди ва 19 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика