Ўзбекистон

Тестда дарсликда йўқ маълумотлардан саволлар тушяптими?

Абитуриентларнинг эътирозига расмий муносабат билдирилди.

Тестда дарсликда йўқ маълумотлардан саволлар тушяптими?

Ижтимоий тармоқда кириш имтиҳонларида ҳуқуқшунослик фанларидан дарсликка киритилмаган маълумотлардан саволлар тушгани айтилган хабарлар тарқалмоқда. Ҳолатга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида давлат олий таълим ташкилотларига кириш учун тест синови топшириқларини тузиш ва экспертизадан ўтказишнинг янги тартиби жорий қилиниши ва тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилиши белгиланган.

 

Қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқшунослик фанларидан ҳам тест топшириқлари амалдаги ДТС ва ўқув дастурлари асосида шакллантирилган бўлиб, олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларида ҳуқуқшунослик фанларидан фойдаланиладиган тест варианти тафсилоти Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий сайтида эълон қилинган.

 

Шунингдек, абитуриентлар олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун ўқишга тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлар рўйхати ҳам агентлик сайтида жойлаштирилган бўлиб, ҳуқуқшунослик фанлари бўйича тест топшириқлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши, қонун ҳужжатларига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилганда қонуннинг асл манбайига мурожаат қилиниши бўйича ҳам маълумотлар эълон қилинган.

 

2024-2025-ўқув йили қабули тест синовларида фойдаланилган ва абитуриентларнинг эътирозига сабаб бўлаётган тест топшириғида Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш ёки ота-оналар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида сўралган. Шу каби тест топшириқларини шакллантиришдан мақсад айнан ҳуқуқшунослик йўналишини танлаш истагида бўлган абитуриентларнинг шу соҳада умумий ўрта таълим мактабида ва академик лицейларда олган билимларини синаш, қолаверса, бу билимларни кундалик ҳаётда дуч келадиган мисоллар орқали қай даражада татбиқ қила олишларини аниқлашдан иборат.

 

Таъкидланишича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича шакллантириладиган тест топшириқлари бутун ҳужжат асосида эмас, балки ўқув дастурида келтирилган қисмидан тузилади. Шунга кўра ҳуқуқшунослик фанларидан тест топшириқларини шакллантиришда ҳам амалдаги ДТС ва ўқув дастурларидан четга чиқиш ҳолатлари бўлмаган.

 

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тестда дарсликда йўқ маълумотлардан саволлар тушяптими?