Ўзбекистон

TikTok’да жонли эфирда президентни ҳақорат қилган фуқарога 4 йил қамоқ жазоси берилди

Президент Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фуқаро Озарбайжонда қўлга олинди.

TikTok’да жонли эфирда президентни ҳақорат қилган фуқарога 4 йил қамоқ жазоси берилди

 

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган ва ҳозирда Навоий шаҳрида яшаётган А.Ю. 2023 йилнинг февраль ойида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлган пайтида TikTok платформасида жонли эфирга чиқиб, давлат раҳбарининг шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилган. Ушбу чиқиш блогерлар ёрдамида бутун дунё ижтимоий тармоқларида тарқалиб, жамиятда катта резонанс уйғотган.

 

Чет элга чиқиб кетгандан сўнг, А.Ю. Туркия ва Озарбайжонда бир муддат яшаб, қилган ишларини унутилишига умид қилган. Бироқ қонун устувор бўлиб, Президент Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида А.Ю. 2025 йил апрель ойида Озарбайжонда қўлга олинди.

 

Суд жараёнида у қилган ишидан пушаймон эканини билдириб, узр сўради: "Мен 2023 йил февраль ойида “Sherxon” номли TikTok профилимда юртбошимизни ҳақорат қилганман. Қилган ишимдан пушаймонман ва бундай сўзларни қайта ишлатмайман", — деди А.Ю.

 

Суд ҳукмига кўра, А.Ю. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 158-моддаси учинчи қисми билан айбли деб топилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, у Ўзбекистонда яшаган пайтида содир этган ўғрилик ва безорилик каби жиноятлари учун ахлоқий тузатиш билан жазоланган.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

custom img

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

custom img

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўмонга боради

Ўзбекистон Президенти Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилиб, давлатда бўлиб турган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

custom img

Яқин Шарқдан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Бугунги кун ҳолатига кўра, 21 та парвоз орқали Мадина ва Жидда аэропортларидан 4 948 нафар, Дубайдан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"