Тожикистонда аралаш жанг санъати (ММА) бўйича 15 ёшли жаҳон чемпиони Муҳаммадали Саъдуллоев тенгдошлари билан бўлган можаро вақтида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Report.az хабар бермоқда.
Федерация маълумотига кўра, воқеа 11 январдан 12 январга ўтар кечаси Кулоб шаҳридаги интернет-кафелардан бирида содир бўлган. Можаро вақтида Садуллоев кўкрагига пичоқ билан урилган. Ҳодиса натижасида яна икки киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари икки гумонланувчини қўлга олган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.
Садуллоев 2024 йилда ўз ёш тоифасида ММА бўйича жаҳон чемпиони бўлган, 2025 йилда эса Тожикистон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. Ёш спортчининг ҳалокати жамият ва спорт жамоатчилигида чуқур қайғу уйғотди.


