1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

"Толибон" афғон аёлларига мамлакатдаги БМТ агентликларида ишлашни тақиқлади

БМТ бу тақиқни қабул қилиб бўлмайдиган ҳамда тушунарсиз деб атади ва вазиятга ойдинлик киритиш учун Кобулда расмийлар билан учрашиш ниятида эканликларини билдирди.

"Толибон" афғон аёлларига мамлакатдаги БМТ агентликларида ишлашни тақиқлади

 

"Толибон" ҳаракати БМТ муассасаларида ишлаётган афғон аёлларига Афғонистон ҳудудида ишлашни тақиқлади. БМТ вакиллари вазиятга ойдинлик киритиш учун Кобулда расмийлар билан учрашмоқчи, дея хабар берди DW агентлиги.

 

«Турли каналлар бизга бу тақиқ бутун мамлакат ҳудудига тааллуқли эканлигини маълум қилишди», — деди БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик.

 

Дюжаррик бу тақиқни «бемаъни ва асоссиз» деб атади ва бу гуманитар ташкилотларнинг муҳтожларга ёрдам бериш қобилиятига путур етказиши мумкинлигини айтди.

 

Аввалроқ афғон аёллари меҳнатига қўйилган тақиқ фақат шарқий Нангарҳор провинциясига тааллуқли экани хабар қилинганди.

 

БМТ вакиллари вазиятни баҳолаш учун чоршанба куни Кобулда расмийлар билан учрашиш ниятида.

 

2022 йил декабрь ойида "Толибон" аёлларга нодавлат ташкилотларда ишлашни тақиқлади. Катта халқаро норозиликдан сўнг, соғлиқни сақлаш соҳасида тақиқ енгиллаштирилди.

 

Бироқ бу чеклов БМТ агентликларига нисбатан қўлланилмаган.

 

2021 йил август ойида ҳокимият тепасига келган "Толибон" Афғонистонда аёлларга нисбатан бир қатор камситувчи чекловлар қўйган.

 

Бундан ташқари, мусиқа, ижтимоий тармоқлар ва видео ўйинлар ҳам қонундан ташқари деб топилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика